Аннотация
Мазкур тезисда суғориладиган тупроқлар шароитида турли ишлов бериш тизимларининг тупроқ унумдорлиги, агрофизикавий хусусиятлари ҳамда қишлоқ хўжалиги экинлари маҳсулдорлигига таъсири баҳоланган. Тадқиқотларда анъанавий ҳайдаш, минимал ишлов бериш ва нол ишлов бериш (No-till) технологияларининг тупроқ зичлиги, агрегат таркиби, сув-физик хусусиятлари, гумус ва озуқа элементлари миқдорига таъсири ўрганилган. Олинган натижалар тупроққа ишлов бериш тизимларини такомиллаштириш суғориладиган ерларда тупроқ унумдорлигини сақлаш ва оширишда муҳим аҳамиятга эга эканлигини кўрсатди.